Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Бавария» Дантега ўзига бошқа жамоа излашни тавсия қилди
11:35 / 09.07.2015
1116

Bild нашри хабарига кўра, Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги мавсумда Дантега ишонч билдириш ниятида эмас. Шу сабабли раҳбарият бразилиялик футболчига ўзи учун бошқа жамоа излаши кераклигини маълум қилди.

Аммо футболчининг ўзи Мюнхендан кетмоқчи эмаслигини билдирган. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси ҳали икки йил давом этади. Данте “Бавария”да уни ҳамма нарса қониқтираётганини маълум қилган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Данте “Бавария” таркибида 27та учрашувда майдонга тушган.


Улашинг
  • Теглар:
Top