Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонда 2014 йилда қийноққа солиш ҳолати бўйича кўриб чиқилган ишлардан 3 таси ўз тасдиғини топди
18:11 / 09.07.2015
24569

2014 йилда Ўзбекистон прокуратура органлари томонидан қийноққа солиш ҳолатлари бўйича 61 та мурожаат кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи, адлия бош маслаҳатчиси Ислом Жасимов Женевада бўлиб ўтган БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасининг навбатдаги сессиясида айтиб ўтди.

“Бу ҳолатлардан 3 таси тасдиқланди. Айбдорлар ўз жазосини олди”, деб таъкидлаб ўтди Жасимов.

8 июль куни Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Женевада БМТ экспертлари олдида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги Халқаро пактнинг бажарилиши бўйича ҳисобот топширди.


Улашинг
  • Теглар:
Top