Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё биринчилигида 174 медални қўлга киритишди
16:50 / 09.07.2015
2232

Фарғона шаҳрида ўтказилган анъанавий таэквондо бўйича Осиё очиқ биринчилигида Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Жамоа вакиллари эркаклар ва аёллар, ўсмирлар ва фахрийлар тоифалари бўйича ўтказилган баҳсларда яккалик ҳамда машқ бажариш орқали қўлга киритган 174 медалнинг 58таси олтин ҳисобланади.

Маълумот учун, ушбу турнирда АҚШ, Афғонистон, Озарбойжон, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Жанубий Корея, Япония ва бошқа мамлакатлардан келган 289 нафар спортчи иштирок этди.


Улашинг
  • Теглар:
Top