Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Термиз яқинида Амударё суви сатҳи 4,3 метргача кўтарилиши кутилмоқда
18:15 / 09.07.2015
10441

ФВВ берган хабарга кўра, тоғлардаги қорларнинг эриши тезлашиши муносабати билан Термиз яқинида Амударё сувининг сатҳи 4 метрдан 4,3 метргача кўтарилиши мумкин.

Хабарда айтилишича, қорларнинг эриши тезлашиши муносабати билан 2015 йил 9—12 июль кунлари Амударё дарёсининг Термиз атрофидаги сатҳи 400—430 сантиметргача кўтарилади. Сув қирғоқларни ювиб, яқин атрофдаги ҳудудларга тошиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бу ҳақдаги огоҳлантиришлар SMS тарзида фуқароларга юборилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top