Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Сотқин” ижодкори энди “Барон” устида ишламоқда
11:40 / 10.07.2015
6157

Тошкентда ишчи номи “Барон” бўлган янги картинани суратга олиш жараёни кетмоқда. Маълум қилинишича, ушбу фильмда гиёҳвандлик масаласи кўтарилади.
MyDay.uz ресурсининг хабар қилишича, фильм режиссёри яқинда “Сотқин” фильмини суратга олган Рустам Саъдиевдир. Актёрлар таркибини ўзбекистонлик Жавоҳир Зокиров, Улуғбек Қодиров, Беҳзод Ҳамроев, Дилноза Кубаева, россиялик Андрей Смоляков, Павел Прилучний, Виктор Вержбицкий, Фарҳод Маҳмудовлар ташкил қилади.
Суратга олиш жараёнлари яқинда бошлангани боис сюжет ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаяпти. Фақатгина унинг жангари саҳналарга бой ўткир сюжетли экшн бўлиши айтилмоқда.
Суратга олиш жараёнининг бир қисми Россия ва Туркияда ўтказилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top