Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Касильяс "Реал" бериши керак бўлган товон пулидан воз кечиб, "Порту"га ўтишини тезлаштирди
17:36 / 10.07.2015
1133

"Реал" жамоаси дарвозабони Икер Касильяс жамоа раҳбарияти билан ўзининг "Порту"га ўтиши масаласи бўйича келишувга эришди.

Onda Cero нашрида ёзилишича, Касильяс жамоа тўлаши керак бўлган товон пулининг бир қисмидан воз кечиш эвазига ўз трансфери тезлатилишига эришган.

Маълумот учун, Касильяснинг "Қироллик клуби" билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилганди ва у жамоада қолса, бу муддат ичида 25 млн евро маош олиши керак эди.

Эндиликда, 11 июль куни Икер Касильяс мадридлик мухлислар билан хайрлашув ўрнида матбуот анжумани ўтказади ва "Порту" билан шартнома тузиш учун жўнаб кетади.

Бироз олдинроқ, унинг трансфери "Реал" ва "Порту" жамоалари молиявий шартлар борасида келиша олмаётгани туфайли амалга ошмай қолиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top