Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Осиё тараққиёт банки Тошкентдаги KOICA марказига ташриф буюрди
18:47 / 10.07.2015
1337

8 июль куни Осиё тараққиёт банки Марказий ва Ғарбий Осиёда аҳоли бандлигини таъминлаш учун таълим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчилар миссияси вакиллари Кристина Мартинез ва Владимир Гассков Тошкентдаги Профессионал таълим марказига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишиб чиқди.
Учрашув чоғида меҳмонлар марказ битирувчиларини иш билан таъминлашда эришилган натижалар билан таништирилди.
Меҳмонлар, шунингдек, марказда таълим жараёнининг ташкил қилиниши билан боғлиқ масалаларга ўз қизиқишларини билдиришди.
Расмий учрашувдан сўнг делегация марказни айланиб чиқиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, миссия вакиллари марказнинг фаолиятини қониқарли баҳолади ва миссия мандати Ўзбекистонга бу борада техник ёрдам ташкил қилиш бўйича конкрет таклиф билдириш имконини беришини айтиб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top