Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон БМТни ИШИД масаласини ўрганувчи комиссия тузишга чақирди
17:43 / 10.07.2015
3908

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов БМТ қошида ИШИД террорчи гуруҳи фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўрганувчи комиссия ташкил қилишга чақирди. Бу ҳақда у Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Уфа саммитининг кенгайтирилган йиғилишида қилган чиқишида баёнот берди.
“Кўплар ИШИД ҳақида гапиради, лекин, афсуски, ИШИД шаклланган илдизларни кўплар топа олгани йўқ. Агар бу мавзуни янада ривожлантирсак, менимча, БМТ қошида қандайдир махсус комиссия яратиш халақит бермаган бўларди”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
“Фикримча, – давом этди Ўзбекистон етакчиси. – Бу комиссия бирор таклиф билдириши ва уни муҳокамага қўйиши, бу борада ягона фикрни шакллантириши мумкин бўлар эди. ИШИД нима, унга қандай қараш, унга қарши қандай курашиш каби масалаларда ягона фикр бўлар эди”.


Улашинг
  • Теглар:
Top