Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон раҳбари ШҲТ кенгайиши бўйича саволлари борлигини маълум қилди
17:38 / 10.07.2015
9420

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашув чоғида унда Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистоннинг раислик қилиши ва ташкилотнинг кенгайиши борасида саволлари борлигини маълум қилди.
“Айтишим керакки, менда жуда кўп саволлар бор, уларга сиздан жавоб кутаман. Фақат сиз менга аниқ, тўғри жавоб беришингиз мумкин. Бизнинг раислигимиз билан боғлиқ равишда туғилаётган мураккаб саволларга”, – деди у Путинга мурожаат қилиб.
Эслатиб ўтамиз, Уфада 8-10 июль кунлари ШҲТ ва БРИКС саммитлари ўтказилади. Жорий йилда ҳар икки ташкилотга Россия раислик қилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top