Украина амалдорлар ўғирлаган 30 млрд долларни чет элдан қайтармоқчи
14:21 / 10.07.2015
2324

Украина ИИБ ноқонуний олинган активларни қайтариш бошқармаси олий мартабали амалдорлар томонидан мамлакат ташқарисига олиб чиқиб кетилган 30 млрд долларни қайтариш устида ишламоқда. Бу ҳақда бошқарма раҳбари Елена Тишченко 5-каналга берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз барча пулларни қайтармоқчимиз. Камида 30 млрд доллар. Қанчасини қайтара олишимизни кўрамиз”, – деди у.
Тишченконинг сўзларига қараганда, гап бизнесмен Сергей Курченко, инвестициялар ва миллий лойиҳаларни бошқариш агентлигининг собиқ раҳбари Владислав Каськов, собиқ экология ва табиий ресурслар вазири Николай Злочевскийлар томонидан олиб чиқиб кетилган пуллар ҳақида кетмоқда.
Бош прокуратура Олий Радада ўғирланган маблағларни қайтариш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ташаббуси билан чиқмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top