Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой виза тизимини осонлаштириш бўйича ШҲТ давлатлари билан музокара ўтказишга тайёр
17:33 / 10.07.2015
2610

Хитой виза тизимини осонлаштириш бўйича ШҲТ давлатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳақда ШҲТ кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши вақтида Хитой раҳбари Си Цзиньпинь маълум қилган.

"Биз ташкилот доирасида тиббиёт соҳаси, меҳнат қилиш ҳуқуқини бериш ҳамда виза тизими соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз", дейди Хитой раҳбари.

Қайд қилинишича, Хитой ШҲТ ишларида Беларусь, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа ва Непал давлатларининг иштирокини маъқуллайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top