Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ армияси бош штаби бошлиғи Россия билан тўқнашув вазиятида Европага юбориш учун кучларни кенгайтиришни таклиф қилди
09:22 / 11.07.2015
4951

АҚШнинг Россия билан тўқнашуви вазиятида Европага юборишга тайёр бўладиган АҚШ қўшинларининг сони жиддий равишда кўпайтирилиши керак, деб айтди АҚШ қуруқликдаги қўшинлари штаби бошлиғи Реймонд Одиерно The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида.

Одиернонинг айтишича, АҚШ қўшинлари, махсус техника, жумладан танклар ва зиҳрли пиёда машиналарини Германияда жойлаштириш керак. Бу техникалар максимал тезлик билан Европада кучларни ёйишга имкон беради.

Реймонд Колорадо штатида жойлашган 4-пиёда дивизиясини Европага жўнатиш мақсадида тайёргарликдан ўтказишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top