Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ ва коалиция ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги позицияларига 34 та авиазарба берди
21:55 / 11.07.2015
3404

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ИШИД террорчилик гуруҳининг Сурия ва Ироқдаги позицияларига 34 та авиазарба берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Суриядаги жангарилар позицияларига берилган 17 та зарбадан 12 таси нишонга теккан. Яна 17 та зарба ИШИДнинг Ироқнинг 8 шаҳридаги, шу жумладан Мосул яқинидаги позицияларига берилди.

8 июлда АҚШ ва иттифоқчилар томонидан ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги позицияларига 25 та авиазарба берилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top