Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Навоийлик фермер нашафуруш жиянини тутишда иштирок этди
10:17 / 13.07.2015
2986

Кармана туманидаги Азамат қишлоғида истиқомат қилувчи, фермер хўжалигида суғорувчи вазифасида ишловчи киши Заҳарҳовуз ариғи бўйида наша ўсаётганини кўриб, унинг ёрдамида пул ишлашни режа қилди, аммо амакиси унинг ишларидан хабар топиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда фош қилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, бир куни амакиси номи келтирилмаган жиноятчига қўнғироқ қилиб, “мол” кераклигини айтган. “Фермер” 150 минг сўмлик маҳсулотни гугурт қутисига жойлаб, келишилган ерга йўл олган. Аммо амакиси билан бирга “мижоз” сифатида келган киши аслида ҳуқуқ-тартибот идораси вакили бўлиб чиққан.
Наша билан қўлга тушган шахс 2.5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top