Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Самарқандда 172.5 тонна буғдойни ноқонуний сотиб юборган раҳбар қамалди
16:21 / 13.07.2015
1665

“Самарқанддон” ОАЖга қарашли “Нурободдон” филиалига раҳбар этиб тайинланган Қаҳрамон Шарипов тарозибон, қўриқлаш бўлими бошлиғи ва соқчилар билан тил бириктиб, 172 тонна 500 кг буғдойни ноқонуний сотиб юборганликда айбланмоқда. “Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, ушбу буғдойнинг бозор нархи 140.242 млн сўмни ташкил қилган.
Газетада Шариповнинг турли усуллар билан буғдойни сотгани, бу борадаги маълумотларни сохталаштиргани ҳақида батафсил маълумот келтирилди. Унга бу ишда соқчилар ва тарозибон ёрдам беришган: тарозибон ўлчов маълумотларини сохталаштирса, қўриқлаш қисми ҳудуддан ноқонуний олиб чиқиб кетилган маҳсулотни ўтказиб юбориш вазифасини бажарган.
Барча айбдорлар суд қилиниб, жазога тортилгани айтилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top