Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари яна 3та медал олишди
08:26 / 13.07.2015
1462

Мьянма давлатида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг учинчи кунги баҳслари якунига етди.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг ахборот хизмати берган хабарга кўра, учинчи кунги беллашувлардан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 5тага етган.

Иккинчи кунги баҳсларда юнон-рум кураши бўйича 50 кг вазн тоифасида финалга чиққан Жавоҳир Мираҳмедов олтин медални кўксига таққанди. Учинчи кунги баҳсларда эса Холбозор Норбоева (63 кг) қизлар ўртасида эркин кураш бўйича иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалга эга чиққан. Эркин кураш бўйича 50 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Ҳожиакбар Ўткиров эса учинчи бўлиб, бронза медал билан кифояланган.

Мусобақанинг биринчи кунида юнон-рум кураши бўйича Арам Варданян (66 кг) ҳамда Зайниддин Қамариддинов (60 кг) кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишгани ҳақида олдинроқ хабар берилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top