Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда кафе эгасини шантаж қилиб юрган аёл 30 минг доллар олаётганида қўлга олинди
10:49 / 13.07.2015
9461

Тошкентнинг Қорақамиш даҳасида жойлашган “Миллениум” кафесининг хўжайини ҳужжатларда йўл қўйган айрим сохтакорликлари туфайли шантаж объектига айланди, аммо милициянинг аралашуви туфайли иш унинг фойдасига ҳал қилинди. Воқеа тафсилотлари “Даракчи” газетасида келтирилди.
Айтилишича, кафенинг доимий мижозларидан бўлган Гулноз исмли аёл муассаса бошқарувчиси Румиянинг бинони сотиб олмоқчи эканлиги, аммо айрим ҳужжатларнинг йўқлигидан қийналаётганлигини билиб қолиб, танишлари орқали кадстр ҳужжатларини тайёрлаб берган. Аммо иккита таъсисчининг Тошкентда эмаслиги боис иш орқага чўзилган. Таъсисчилар телефон орқали ўз номларидан имзо чекишга рухсат беришган. Шунга қарамай, 600 млн сўмлик ҳужжатларда иккита сохта имзо пайдо бўлган.
Бу хизматлар эвазига Румия Гулнозни кичик кафелардан бирига бошқарувчи қилиб тайинлаган. Икки ойдан сўнг Гулнознинг бу ишга лаёқатсизлиги аниқлангач, уни бўшатиб, ўрнига жиянини тайинлаган.
Алам устида Гулноз ундан ўч олишга қарор қилган. Турли найранглар иш бермагач, ниҳоят ўша иккита сохта имзо масаласида шантаж қилишга ўтган ва дастлаб 20 минг, сўнг 30 минг доллар талаб қилган. Румия милицияга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Гулноз Румиядан 30 минг доллар олиш пайтида холислар иштирокида қўлга олинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top