Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Давлат рақобат қўмитаси тухум ва шакар нархини назорат қилмоқда
11:40 / 14.07.2015
6232

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси тухум ва шакар нархини назорат қилмоқда. Бу ҳақда идоранинг реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Азимов “Правда Востока” газетасида чоп этилган материалида маълумот берди.
Айтилишича, шакарнинг ҳукумат топшириғи билан ўрнатилган нархи – 3 200 сўм – доимо мониторинг қилиб борилмоқда. Ушбу нархни асоссиз ошириб юборишга йўл қўймаслик мақсадида назорат ишлари кучайтирилган.
Бундан ташқари, тухумни аҳолига реализация қилиш нархи 270-300 сўм деб белгиланган. Агар паррандачилик фабрикаси ишлаб чиқариш ҳажмларини бузса ва нархларни ошириб юборса, қўмита уни тухум етказувчи корхоналар рўйхатидан чиқариб ташлаши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top