Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи 1 кунга кечиктирилди
18:45 / 14.07.2015
2864

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ишчи ташриф билан Тошкентга 15 июль кунида келади. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олдинроқ Сергей Лавров Ўзбекистонга 14 июлда келиши хабар қилинганди.

Сергей Лавров ишчи ташрифи давомида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қабулида бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Мазкур музокаралар давомида икки томон кун тартиби ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top