Россия Яманга 46 тонна гуманитар ёрдам жўнатади
11:32 / 14.07.2015
1326

Россиянинг иккита самолёти Яманга гуманитар ёрдам олиб кетади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Россия ҳукумати топшириғига биноан Яманга фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иккита Ил-76 йўл олади. Улар қуролли ихтилофда жабр чеккан Яман халқига гуманитар ёрдам олиб кетади”, – дейилади матбуот хабарномасида.
Махсус рейслар Яман пойтахти Сано аҳолисига 46 тонна гуманитар ёрдам етказади.


Улашинг
  • Теглар:
Top