Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тожикистон ва Қирғизистон ҳамкорликда чегара машғулотлари ўтказмоқда
10:45 / 14.07.2015
2237

Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари 11-12 июль кунлари ҳамкорликда чегара зоналаридаги ихтилофларни бартараф қилиш бўйича ҳарбий машғулотлар ўтказди. Қирғизистон давлат чегара хизмати вакилларининг маълумот беришича, ўқувлар Баткен вилоятининг Экитошида ўтказилди.
Ҳарбий хизматчилар ихтилофларни қурол қўлламасдан ҳал қилиш ва ҳамкорликда ҳаракат қилиш бўйича малакаларини оширдилар.
Икки давлат ўртасидаги 978 км ли чегаранинг 448 км ҳудудида вазият назорат остига олинмагани ва чегараларни ўтказишда муаммолар борлиги туфайли икки давлат ўртасида баъзан кичик ихтилофли вазиятлар келиб чиқади.


Улашинг
  • Теглар:
Top