АҚШ президенти ва Саудия Арабистони қироли Яман инқирозини муҳокама қилди
09:47 / 15.07.2015
1352

АҚШ президенти Барак Обама ва Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд Ямандаги вазиятни муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот хизмати хабар берди.
“Президент ва қирол Ямандаги урушни тўхтатиш зарурияти ва ёрдам Яман халқига етиб бориши масаласини муҳокама қилишди”, – дейилади хабарномада.
Икки давлат раҳбари ихтилоф ўчоғида гуманитар каналлар очилиши зарурлиги борасида бир тўхтамга келди.


Улашинг
  • Теглар:
Top