Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нью-Йоркда 4 қаватли бинонинг қулаши оқибатида 3 киши жабрланди
09:54 / 15.07.2015
1287

Нью-Йоркнинг Бруклин туманида эрталабки пайт 4 қаватли бинонинг қулаши оқибатида 3 киши жабрланди. Барча жабрланганлар бинодан ташқарида бўлганлар. Бино авариявий ҳолатда бўлгани учун унинг ичида ҳеч ким бўлмаган.

Шаҳар ўт ўчириш хизмати раҳбари ўринбосари Уэйн Картрайтнинг айтишича, бинонинг қулаши оқибатида кўча бўйлаб сочилиб кетган бино қолдиқларидан воқеа жойидан ўтиб кетаётган велосипедчи ва унча узоқда бўлмаган 2 нафар йўловчи енгил жароҳатлар олган.

Бинонинг ҳолати унинг қулашига асосий сабаб бўлган бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Бино эскирган ва яқин кунларда бузилиши керак бўлган. Бинода электр ва газ таъминоти узиб қўйилган эди.

Воқеа оқибатида метронинг йўналишларидан бирида электропоездлар ҳаракатида муаммолар вужудга келган.


Улашинг
  • Теглар:
Top