Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
13:59 / 15.07.2015
5933

2015 йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг расмий сайти орқали маълумот берилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот давомида 10-июль куни Уфа шаҳрида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг 2015-2016 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислиги доирасидаги ҳамкорликдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.


Улашинг
  • Теглар:
Top