Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкент-Тўйтепа автомобиль йўли бўйлаб АЁҚШ ва машина ювиш нуқталари қурилмоқда
11:00 / 15.07.2015
3988

Тошкент-Тўйтепа автомобиль йўли участкасида кенг миқёсли қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ўртачирчиқ туманининг Қумовул қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида намунали уйлар, болалар майдончалари ва стадионлардан ташқари, дўконлар, тамаддихоналар, дорихоналар, поликлиникалар ва бошқа объектлар қурилмоқда.
“Правда Востока” газетасининг ёзишича, шу атрофда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва автомобилларни ювиш нуқталари қурилмоқда.
“Биз истиқболли лойиҳаларга узоқни кўзлаб маблағ тикамиз, – деди Yangi Turmush Farm Sanoat муассиси Баҳодир Қурбонов. – Объектлар катта трасса бўйида қурилмоқда, бу ерда йўловчи ва юк ташиш оқими йил сайин ўсиб бормоқда. Бундай йўл бўйида замонавий талабларга жавоб берувчи инфраструктуранинг яратилиши муҳимдир”.


Улашинг
  • Теглар:
Top