Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Барселона” Турон ва Видаль назорат учрашувларида иштирок эта олмасликларини маълум қилди
02:05 / 16.07.2015
3243

“Барселона” футбол жамоасининг иккита янги аъзоси ўртоқлик учрашувларида ўйнай олмайдилар.

“Барса” бош мураббийи Луис Энрике жамоа Арда Турон ва Алейша Видални асосий таркибга қўша олмаса ҳам, бироқ улар назорат учрашувлари орқали жамоанинг ўйнаш услубига қўникишлари кераклигини айтган эди.

Бироқ ФИФА “Барса”ни трансфер тақиқлови ўртоқлик учрашувларига ҳам тегишли эканидан хабардор қилди, шунинг учун янги ўйинчилар фақатгина жамоа билан машғулотлар ўтказиши мумкин бўлади.

Турон ва Видаль 2016 йилнинг январь ойидан “Барса” таркибида расман ўйнай олишлари мумкин бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top