Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Россия вертолётлари” Ўзбекистонга битта Ми-8 етказиб берди
17:11 / 16.07.2015
8516

“Россия вертолётлари” холдинги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига битта Ми-8МТВ-1 вертолётини етказиб берди. Бу ҳақда авиакомпания вакилига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Бу борадаги 12.7 млн долларлик шартнома 2014 йил январида имзоланган эди. Молиялаштириш Ўзбекистон авиакомпанияси ҳисобидан амалга оширилди.
Вертолёт “Ўзбекистон ҳаво йўллари” таркибига кирувчи “Махсус авиацион ишлар авиакомпанияси” томонидан эксплуатация қилинади. Ушбу бўлинма 1997 йили махсус авиацион ишлар ўтказиш учун ташкил қилинган эди. Бўлинма парки Ми-8МТВ-1 русумидаги 7 вертолётни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва йўловчи вариантларидаги Ан-2 самолётларини ўз ичига олади.


Улашинг
  • Теглар:
Top