Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Марокашдаги масжиддан чиққан сичқон 80 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлди
18:00 / 16.07.2015
7966

Марокашнинг Касабланка (ад-Дорул Байда) шаҳридаги масжидда сичқон пайдо бўлиши туфайли юзага келган кишилар тиқилинчида 80 дан ошиқ киши, асосан аёллар жабрланишди.
Ҳодиса Рамазоннинг 27 Қадр кечасини ўтказиш учун юзлаб кишилар йиғилган пайтда содир бўлган. Mоrocco World News янгиликлар порталининг хабар беришича, ваҳима сичқон аёллардан бирига сакраганидан сўнг пайдо бўлган. Юзага келган тиқилинчда 81 киши жабрланган. Бир ҳомиладор аёлнинг оёғи икки жойидан синган, аммо кўпчилик енгил жароҳат олган.
Тиббий муассасаларга 70 аёл мурожаат қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top