Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
NASA`га Плутондан олинган илк суратлар етиб келди
11:09 / 16.07.2015
3267

АҚШнинг "New Horizons" ("Янги уфқлар") номли космик аппарати Ерга Плутондан ноёб суратларни юборди. Бу ҳақда NASA агентлиги хабар берган.

Ушбу космик аппарат 9 йил давомида 5 млрд км масофани учиб ўтиб, Қуёш тизимидаги энг митти сайёрага яқинлашгани хабар қилинганди.

«Янги уфқлар» («New Horizons») зондининг қиймати 700 млн. долларга баҳоланган бўлиб, у 2006 йилда Плутонни ўрганиш учун йўлга чиқарилганди.

Маълумот учун, Плутон – қуёш системасидаги энг узоқ жойлашган сайёра бўлиб, 1930 йилда Клайд Томбо томонидан кашф қилинган. Аппаратнинг тезлиги 16 км/секундни ташкил қилади. 453 кг вазнга эга аппарат ҳаракатни тўғриловчи двигателга эга. Лекин у ёқилғи захирасига эга эмас, шу боис тўхтаб, Плутон орбитасига кира олмайди. Сайёра ёнидан учиб ўтиб, зонд Қуёш тизими чегараси томон парвозини давом эттиради.


Улашинг
  • Теглар:
Top