Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Олимпия чемпиони Россия президенти матбуот котибига турмушга чиқаётганини айтди
15:10 / 16.07.2015
4052

Фигурали учиш бўйича олимпия чемпиони Татьяна Навка 1 август куни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга турмушга чиқишини маълум қилди.
Навка 7 июль куни Р-Спорт агентлигига берган интервьюсидаёқ шу ёзда Сочида тўйи бўлишини айтган эди.
Спортчи Песков билан 2010 йили туғилган кунда танишган. Дастлаб улар рақсга тушган ва кейинчалик дугонаси Навкага бу инсон Владимир Путиннинг матбуот котиби эканлигини айтган.
Уларнинг бирга ўтказган вақти ҳақида гапирар экан, Навка концертларга, театрга, меҳмонга ва дўконларга кўп боришларини маълум қилди.
2006 йилги Турин ўйинлари муз устида Олимпия олтинини қўлга киритган Татьяна Навка айни пайтда икки карра жаҳон, уч карра Европа ва уч карра Россия чемпиони ҳамдир. Унинг Александр Жулин билан биринчи никоҳидан 15 ёшли Александра исмли қизи бор. Шунингдек, ўтган йилнинг августида у Песковдан қиз кўрди. Жуфтлик уни Надежда деб атади.


Улашинг
  • Теглар:
Top