Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозон вокзалидаги кичкина портлашга сумка-музлатгич сабаб бўлган
19:21 / 16.07.2015
2456

“Россия темир йўллари” Қозон вокзалидаги портлаш ҳақидаги маълумотни инкор этди. “Россия темир йўллари” ОАЖ филиали темир йўл вокзаллари дирекцияси алоқалар сектори раҳбари Константин Харламовнинг маълум қилишича, сақлаш камераси ичида кичкина пақиллаш содир бўлган, сақлаш камераси эшиги бешикаст қолган.
Кейинроқ маълум бўлишича, бунга музлатгич-сумканинг носозлиги сабаб бўлган.

Сумка эгаси шахси аниқланиб, у сўроқ қилинганда, сумкада озиқ-овқат маҳсулотлари, косметика ва қуруқ муз бор бўлгани аниқланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top