Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия шарқида бир кунда 1.4 минг гектар ўрмон ёниб кетди
11:00 / 16.07.2015
1715

Узоқ Шарқнинг 1.4 минг га ўрмон ҳудуди ёнғин остида қолди, минтақада ҳалигача 36та ёнғин ўчоғи мавжуд. Бу ҳақда ўрмон хўжалиги департаменти хабар бермоқда.
Кеча авж олган 45 ёнғиндан фақат 9таси ўчирилган. Олов эгаллаган ҳудуд 1,435 минг га ни ташкил қилади.

Ёнғинларга қарши маҳаллий ўрмон хизматларининг 579 вакили курашмоқда. Ишларга 68 автотехника, 12 вертолёт ва 6 самолёт жалб қилинган.
21та ёнғин Амур вилоятида алангаланмоқда. Яна 8таси Ёқутистонда, учтаси Магадан вилояти ва Чукотка округида, 1таси Сахалин оролида кузатилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top