Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Apple ва Samsung смартфонларни электрон SIM-карталар билан жиҳозлайди
19:27 / 17.07.2015
2790

Apple ва Samsung компаниялари смартфонларни операторни ўзгартириш имконини берадиган электрон SIM-карталар билан жиҳозлашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Financial Times нашри.

Оддий SIM-карта операторни ўзгартиришга имкон бермайди, ички ўрнатилган электрон SIM-карта билан эса абонентларда уяли алоқа операторларини қурилманинг созламаларига кириб ўзгартириш имконияти пайдо бўлади. Электрон SIM-картани ишлаб чиқиш ўзининг якунловчи босқичида турибди ва яқин орада ушбу янги алоқа стандарти эълон қилинади.

Электрон SIM-карталар Apple ва Samsung қурилмаларига 2016 йилдан жорий қилиниши кутилмоқда. Бироқ электрон SIM-карталар ҳозирча Apple SIM нинг ўрнини, ҳар ҳолда iPhone 6S да, эгалламайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top