Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Актриса Мила Йовович “Ёвузлик маскани” фильмининг янги қисмидаги роли учун сочини таг-туги билан олдириб ташлади
00:37 / 18.07.2015
5426

Актриса Мила Йовович ўзининг инстаграмдаги саҳифасида “Ёвузлик маскани” (“Обитель зла”) фильми суратга олиш жараёнига тайёргарлик кўраётганини намойиш этувчи фотосуратни жойлаштирди.

“Кўпчилик кутган воқеа содир бўлди: Йовович-Андерсон клани учун зомбиларни йўқ қилиш мавсуми очилди, дея оламан. Суратда менинг юзимни “Ёвузлик маскани-6” фильмига тайёрлашаётгани акс этган. Жанубий Африкадаги суратга олиш ишларига кетяпман”, деб ёзди актриса фотосуратга берган изоҳида. Актриса бу фотосуратда баданига бинт боғланган ва тақир бош қиёфада акс этган.
Бироқ суратда актриса ҳақиқатдан ҳам сочларини олдириб ташлагани ёки бу грим эканлигини фарқлашнинг имкони йўқ.

Пол У.С.Андерсон режиссёрлиги остида суратга олинаётган “Ёвузлик маскани-6” фильми 2016 йилнинг 2 сентябридан катта экранларга чиқарилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top