Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нетаньяху Фаластин раҳбари билан тинчлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилди
16:29 / 18.07.2015
2056

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот уюштирди. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, бу икки етакчининг бир йилдан буён биринчи телефон мулоқотидир.
Нетаньяху матбуот хизмати тарқатган матбуот хабарномасида айтилишича, у Аббосга Исроил фуқаролари тинчликни хоҳлаши ва бундан кейин ҳам минтақада барқарорлик ўрнатиш йўлидаги иш давом этишини маълум қилган.
Ўз навбатида, Аббос йил сўнгига қадар тинчлик шартномаси тузишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтган.


Улашинг
  • Теглар:
Top