Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Daily Mail: Ди Мария “Манчестер Юнайтед”дан кетиш учун трансфер ҳақида талабнома киритиши керак
15:52 / 19.07.2015
1594

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария бошқа клубга ўтиш ниятида.
Daily Mail нашрининг ёзишича, “Қизил иблислар” 28 ёшли аргентиналик спортчини қўйиб юборишни исташмаяпти, ПСЖга ўтишни истаётган Ди Мария эса бундай вазиятда трансфер ҳақида талабнома киритиши мумкин. Бу ҳолда ҳали 4 йиллик шартномаси олдида турган футболчи жамоадан товон пули ололмайди.
Илгари Ди Мария ПСЖ билан 5 йиллик шартнома шартларини келишиб олгани хабар қилинган эди. Франция жамоаси футболчи учун 40 млн фунт стерлинг беришга тайёр.
Ди Мария ўз вақтида “Манчестер” таркибига “Реал”дан 60 млн фунтга ўтган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top