Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жон Керри АҚШ президентлиги сайловларида иштирок этмайди
13:10 / 20.07.2015
1534

АҚШ давлат котиби Жон Керри президентлик сайловларида иштирок этмайди. Бу ҳақда у CNN телеканали эфири орқали баёнот берди.
Журналистнинг президентлик учун курашга кириш-кирмаслик ҳақидаги саволига жавоб бераркан, Керри “Йўқ. Эҳтимолдан узоқ” деб жавоб қайтарди.
“Менинг ажойиб ишим бор. Яқин бир ярим йил ичида ҳали кўп нарса қилишимиз керак. Ва бу жуда муҳимдир”, – таъкидлади у.
Ҳозирги пайтгача сайловолди кампаниясида қарийб 20 нафар номзод иштирок этмоқда. CNN ва ORC тадқиқот хизмати томонидан июнь ойида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларининг кўрсатишича, сайловчилар орасида энг катта машҳурликка АҚШнин собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Флорида штатининг собиқ губернатори Жеб Буш эга.


Улашинг
  • Теглар:
Top