Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Рамазони шариф муносабати билан 1,3 миллиард сўмдан кўпроқ хайрия ёрдами кўрсатилди
23:00 / 20.07.2015
2669

Муборак Рамазон ойи ҳамда ҳайит байрами муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар, имом-хатиблар ва ҳомийларни жалб қилган ҳолда жуда кўп хайрли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри масжид имом-хатиблари ва фаоллари иштирокида, ҳомийлар кўмаги билан йигирма тўрт мингдан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар ва ёлғиз кексаларга 1.004.634.000 (бир миллиард тўрт миллион олти юз ўттиз тўрт минг) сўмлик ҳамда юзга яқин “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига 152.301.000 (бир юз эллик икки миллион уч юз бир минг) сўмлик, шунингдек, етти минг саккиз юздан зиёд меҳнат фахрийлари, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва нуроний кексаларга 229.376.000 (икки юз йигирма тўққиз миллион уч юз етмиш олти минг) сўмлик хайрия ёрдами кўрсатилди. Тизимда амалга оширилган жами хайриялар миқдори 1.386.312.000 (бир миллиард уч юз саксон олти миллион уч юз ўн икки минг) сўмдан зиёдни ташкил этди.
Дарҳақиқат, Рамазон ойи эзгулик, саховат ва мурувват ойидир. Бу ойда яхшиликка, саховатга, эзгуликка чақирган одамлар ҳам улкан савобга эришадилар. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка далолат қилувчи, яхшилик қилувчига ўхшашдир”, деб бежизга айтмаганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Масжидлар бўлими / Muslim.uz портали.


Улашинг
  • Теглар:
Top