Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон ва Корея KSP доирасида ҳамкорлик қилмоқда
14:18 / 20.07.2015
2153

Билим алмашиш дастури (KSP) доирасида Ўзбекистонга Жанубий Корея делегацияси ташриф буюрди. Делегацияга Корея тараққиёт институти (KDI) қошидаги халқаро тараққиёт маркази директори профессор Ли Сивоук бошчилик қилди.
KSP дастури 2004 йилдан буён ишлаб келмоқда. У KDI ҳамда Корея стратегия ва молия вазирлигининг (MOSF) стратегик ҳамкор давлатлар билан биргаликда амалга оширилаётган консалтинг механизми ҳисобланади. Дастур долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳамда шу йўналишларда конкрет таклифлар ишлаб чиқишни кўзда тутади.
“Жаҳон” ахборот агентлигининг хабар беришича, ташриф доирасида бир қатор вазирлик ва идораларда, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларида учрашувлар ўтказилди. Музокараларда асосан соғлиқни сақлаш, Навоий махсус иқтисодиёт ва саноат зонасининг экспорт салоҳиятини ошириш, текстиль саноатини ривожлантириш ва университетдан кейинги таълим тизимини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top