Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Boeing яқин 20 йилда учувчилар ва авиатехниклар талаб ошишини маълум қилди
10:12 / 21.07.2015
925

Яқин 20 йил ичида 1.2 млн учувчи ва муҳандис-техник мутахассислар керак бўлади. Бу АҚШнинг Boeing авиасоз компаниясининг Pilot and Technician Outlook ҳисоботида айтилди.
Ҳисоб-китобларга қараганда, 2015-2034 йилларда жаҳон авиация соҳасига 558 минг янги учувчи ва 609 минг хизмат кўрсатувчи ходим керак бўлади. Ҳар йили авиасоҳага 28 минг янги учувчи ва 30 минг авиатехник керак бўлади.
Энг катта талаб Осиё ва Тинч океани минтақасида кузатилади (226 минг учувчи ва 238 минг техник). Европа ва Шимолий Америкада авиация кадрларига бўлган талаб тахминан бир даражада бўлади (95 минг учувчи ва 100 минг техник). Россия ва МДҲда эса бу кўрсаткичлар кичикроқ – 17 минг учувчи ва 22 минг техник.


Улашинг
  • Теглар:
Top