Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Facebook Киселёвнинг аккаунтини унинг ҳақиқийлигига шубҳа қилгани сабабли ўчириб ташлаган
00:42 / 21.07.2015
1841

“Вести недели” дастури телебошловчиси ва “Россия сегодня” ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёвнинг Фейсбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқларидаги аккаунтлари уларнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилиниб ўчириб ташланган, деб хабар бермоқда ижтимоий тармоқ матбуот хизмати.

“Биз фойдаланувчининг аккаунтлари сохта бўлиши мумкинлигига ишора қилувчи шикоятлар ола бошладик. Кейинроқ биз бу маълумотнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган барча зарурий ахборотни олдик, натижада иккала аккаунт ҳам қайта тикланди”, деб айтди Facebook матбуот котиби.

Киселёв 19 июль куни унинг ижтимоий тармоқдаги аккаунти очилгандан 4 соат ўтиб Facebook маъмурияти томонидан тўсиб қўйилганини айтган эди. Шунингдек, журналистнинг Instagram’даги аккаунти ҳам ўчириб ташланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top