Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
PayPal тўлов тизимининг eBay`дан ажралиб чиқиши жараёни ўз ниҳоясига етди
08:21 / 21.07.2015
1510

PayPal компанияси eBay`дан ажралиб чиқиши жараёни ўз ниҳоясига етганини маълум қилди ва мустақил компания мақомини олди.

Компания акциялари Nasdaq биржасида “PYPL” савдо коди билан жойлаштирилади. Бу воқеани нишонлаш мақсадида PayPal раҳбарлари ўз ходимлари ва мижозлари билан бирга Nasdaq биржасида PayPal ёзуви ёзилган тугмани босиб, савдо сессиясининг бошланишини билдирувчи қўнғироқни чалишди.

2014 йилда PayPal томонидан қайта ишланган тўловларнинг умумий ҳажми 235 млрд долларни ташкил қилиб, бу компанияга 8 млрд доллардан кўпроқ фойда олишга имкон берган. Бундан ташқари, ўтган йили PayPal томонидан қайта ишланган мобиль тўловларнинг умумий ҳажми 46 млрд долларни ташкил қилган. Компания бутун дунё бўйлаб 203та бозорда 169 млндан кўпроқ фаол аккаунтларга хизмат кўрсатади.


Улашинг
  • Теглар:
Top