Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қонунчилик Палатасида ижтимоий ҳимоя муҳокама қилинди
14:17 / 21.07.2015
1362

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жамият” газетаси хабар бермоқда.
Йиғилиш чоғида меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари М. Хўжаева, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази директорининг ўринбосари З. Бекмуродов ва бошқалар чиқиш қилишди.
Улар, хусусан, аҳолининг барча қатламларини кучли, аниқ ва манзилли тарзда ҳимоялаш масалалари давлатнинг доимий эътиборида эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ижросини тўлиқ ва сифатли таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top