Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
International Champions Cup-2015 турнирида «Барселона» «Лос Анжелес Гэлакси»ни мағлубиятга учратди
11:12 / 22.07.2015
2131

"Барселона" клуби янги мавсумдаги илк ўйинида ғалаба қозонди. Каталонияликлар "Халқаро чемпионлар кубоги" (International Champions Cup-2015) мусобақаси доирасида АҚШнинг "Лос Анжелес Гэлакси" жамоасини мағлуб этишди (2:1).

"Барса"нинг голларига Луис Суарес (45) ва Серхи Роберто (52) муаллифлик қилишган бўлса, америкаликларнинг голи Майер ҳисобига ёзилди.

Қайд этиш жоизки, америкаликлар жамоаси сафида Стивен Жеррард ўйиннинг илк дақиқаларидан ҳаракат қилишни бошлади ва ўзининг собиқ жамоадоши Луис Суаресга қарши тўп сурди.

International Champions Cup-2015

"БАРСЕЛОНА" - "ЛОС АНЖЕЛЕС ГЭЛАКСИ" - 2:1
Голлар: Луис Суарес (45), Серхи Роберто (52) — Майер (90+1)


Улашинг
  • Теглар:
Top