Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
International Champions Cup-2015 турнирида "МЮ" "Сан-Хосе Эрткуэйкс"ни мағлуб этди
11:14 / 22.07.2015
1897

22 июль куни АҚШ ва Австралия давлатлари мезбонлигида ўтаётган клублар ўртасидаги International Champions Cup-2015 ўртоқлик турнири доирасидаги навбатдаги учрашувда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби АҚШнинг «Сан Хосе» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ўйинда "МЮ" жамоасининг янги аъзоларидан бири Мемфис Депай гол уриб, ўз голлари ҳисобини очди.

Эслатиб ўтамиз, шу турнир доирасида 21 июль куни учрашган "Манчестер Сити" ва "Рома" учрашувида ҳам "шаҳарликлар"нинг янги аъзоси Раҳим Стерлинг ўзининг илк голига муаллифлик қилганди.

САН-ХОСЕ ЭРТКУЭЙКС (АҚШ) – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД (АНГЛИЯ) – 1:3 (1:2)
Голлар: 0:1 – Мата, 32, 0:2 – Депай, 37, 1:2 – Алаш, 42, 1:3 – Перейра, 61.


Улашинг
  • Теглар:
Top