Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ростов вилоятидаги дорихоналарнинг бирида яроқлик муддатидан 16 йил ўтиб кетган дори воситалари топилди
23:41 / 22.07.2015
1982

Росздравнадзор ходимлари Ростов вилоятининг дорихоналаридан бирида яроқлик муддати 14-16 йил аввал ўз ниҳоясига етган дори-дармонларни аниқлашди.
Бу ҳақда бошқарманинг сайтида чоп этилган матбуот баёнотида маълум қилинди.

Хусусан, хабарда қайд этилишича, дорихонада сотилаётган “Эрва Ланота” гомеопатик воситасининг яроқлик муддати 1999 йил августда, “Морган-СО”, “Протеус”, “Дисептус” дори воситаларининг яроқлик муддати 2001 йил ноябрида тугагани аниқланди.

Шунингдек, аптека “тиббий қўллаш учун дори воситалари реестрига киритилмаган моддалардан дори воситалари ишлаб чиққан”.

Дорихонага эгалик қилувчи юридик шахсга 120 минг рубль, корхона раҳбарига 15 минг рубль жарима солинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top