Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Аргентина суди Жастин Биберни хибсга олиш учун берилган ордерни бекор қилди
13:03 / 23.07.2015
2878

Аргентина суди канадалик қўшиқчи Жастин Биберни ҳибсга олиш учун берган ордерини бекор қилди. Бироқ қўшиқчига нисбатан қўйилган айблов ўз кучини сақлаб қолган.

Яқин орада Аргентина суди Бибернинг Аргентинага келиб, гувоҳлик бериши керак бўлган кунни белгилайди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 10 апрелида аргентиналик судья Альберто Хулио Баньос Жастин Биберни 2013 йилда маҳаллий сураткашни калтаклашда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берган эди. Қўшиқчи айбдор деб топиладиган бўлса, унга 1 йил муддатгача бўлган қамоқ жазоси тайинланади. 


Улашинг
  • Теглар:
Top