Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Самвел Бабаян: "Иккинчи ўйинда ҳақиқий терма жамоани кўрасизлар"
01:53 / 23.07.2015
3351

Ўзбекистон МТЖ - Ўзбекистон ОТЖ (1:1) учрашувидан сўнг миллий терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Жуда яхши ва қизғин курашларга бой ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам ўзини яхши тарафлама кўрсатмоқчи бўлди. Ўйин расмий учрашув каби ўтди десак муболаға бўлмайди. Футболчилар жон куйдириб, кескин ўйнашди. Бу учрашув терма жамоамизнинг оптимал таркибини аниқлаб олишим учун хизмат қилади. Яхши ва ёмон тарафларимиз ҳақида маълумот олдик деб ўйлайман. Эртага ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Олимпия терма жамоамиз биздан кўра яхшироқ ўйнади? Йўқ, мен бунга қўшилмаган бўлардим. Вазиятлар яратишда, ўйинни ташкил этишда улар ҳали биз билан тенглаша олишмайди. Иккинчи бўлимда улар ҳудудий устунликка эришишди. Бу кўпроқ бизнинг таркибимизда кўп футболчилар ўз позицияларида ўйнашмаганлари билан боғлиқ. Масалан иккинчи бўлимда биз таянч зонасида бу позиция ўйнайдиган футболчини ўйната олмадик. Агарда олимпия терма жамоамиз ҳам яхши ўйин кўрсатса, бу яхшику. Демак Ўзбекистон терма жамоасининг келажаги бор. Иккинчи учрашувда оптимал таркиб тушади ва ўшанда кўрасизлар", - дейди Самвел Бабаян.

Манба: championat.asia


Улашинг
  • Теглар:
Top