Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ижтимоий тармоқларда кунига икки соатдан кўпроқ вақт ўтказувчи ўсмирлар ўз жонига қасд қилишга мойил эканликлари аниқланди
00:56 / 24.07.2015
2024

Олимлар ижтимоий тармоқларда кунига икки соатдан кўпроқ вақт ўтказувчи ўсмирлар кўпроқ тушкунликка тушиш, ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрларга берилиш, хавотирга тушиш билан боғлиқ бошқа руҳий муаммоларга кўпроқ мойил бўлишларини аниқладилар.

Тадқиқотда Канада мактабларининг юқори синфларида ўқийдиган 753 нафар ўсмирлар ва қизлар иштирок этди. Олимлар улардан Facebook, Twitter, Instagram каби ижтимоий тармоқларда кунига қанча вақт давомида ўтиришларини сўрашди ва уларга психологик тестлардан ўтишни таклиф қилишди.

Тадқиқот натижасида ижтимоий тармоқлар учун кунига 2 соатдан кўпроқ вақт сарфловчи ёшлар бошқаларга нисбатан тушкунлик ҳолатига тушиш ва ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрларга берилишга кўпроқ мойилликлари ҳамда улар ўз яқинлари ва дўстларининг руҳий қўллаб-қувватлашларини сезмасликлари маълум бўлган. Тадқиқотчилар ота-оналарни фарзандларининг ижтимоий тармоқларда кунига қанча вақт давомида ўтиришларига синчковлик билан эътибор беришга чақирмоқдалар.


Улашинг
  • Теглар:
Top