Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин ЖЧ-2018 саралаш учрашувлари учун қуръа ташлаш маросими вақтида Блаттер билан учрашади
18:42 / 24.07.2015
2641

Россия президенти Владимир Путин 25 июль куни Санкт-Петербург шаҳрида 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари учун ўтказиладиган қуръа ташлаш маросимида иштирок этади.

У бу тадбир доирасида ФИФАнинг амалдаги раҳбари Йозеф Блаттер билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Ушбу маросим Россияда бўлиб ўтиши белгиланган мундиал доирасидаги илк тадбир ҳисобланади.

Маросим бошловчилари модельер Наталья Бодянова ҳамда телебошловчи Дмитрий Шепелев бўлишади.

Шуниндек, ушбу маросимда ФИФА бош котиби Жером Вальке ҳамда барча конфедерацияларнинг президентлари иштирок этиши кутилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top